Конор Макргегор АҚШ Президенти билан учрашди

Спорт

image

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Авлиё Патрик кунида Вашингтондаги Оқ уйга борди ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп билан учрашди. Бу ҳақда спортчи Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Конор журналистлар учун нутқ сўзлади, шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп билан суҳбатлашди. Учрашув давомида дунёнинг энг бой инсони Илон Маск ҳам уларга шерик бўлди. 

Қайд этиш жоиз, Трамп Конорнинг мухлиси ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Конор Макгрегор сўнгги жангини 2021 йилнинг июль ойида ўтказган ва ўшанда Дастин Порье билан жангда оёғи синиб, мағлуб бўлганди. Шундан сўнг у ҳозиргача октагонга қайтмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп UFC Конор Макгрегор Оқ уй Авлиё Патрик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг