Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанги қачон бўлиши маълум қилинди

Спорт

image

Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегорнинг менежери  Оди Аттар мижозининг режалари билан бўлишди. Унга кўра, UFC’нинг енгил ва ярим оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони 2020 йил июль ойида октагонга қайтиши мумкин. 

Якуний қарор 9, 13 ва 16 май кунлари бўлиб ўтадиган учта турнирни илгари суриш натижалари бўйича қабул қилинади. Мусобақалар Флорида штатининг Жексонвилл шаҳрида COVID-19 коронавирус пандемияси пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда томошабинларсиз ўтказилади.

“Гарчи Конор одамлар билан тўла трибунада жанг қилишни хоҳласада, унинг бўш майдондаги жанги уйда ўтирган одамлар учун нимани англатишини тушунади. У вазиятни таҳлил қилди ва UFC ушбу тадбирларни спортчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг соғлиғини сақлаш нуқтаи назаридан амалга ошираётганини англаб турибди”, дея таъкидлаган Оди Аттар .

Конор Макгрегор ММАдаги фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, 22 та ғалаба қозонган. Унинг сўнгги жанги жорий йилнинг январь ойида UFC 246 мусобақасида ўтказилди. Ирландиялик ўша жангда америкалик Дональд Серронени нокаутга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг