Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди
Спорт
−
23 Ноябрь
5831UFC жангчиси Конор Макгрегор Ирландияда суд ҳайъати томонидан жинсий зўравонликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа 2018 йил декабрда содир бўлган. Аёлнинг айтишича, Макгрегор Дублиндаги “Beacon” меҳмонхонасида уни зўрлаган ва калтаклаган. Экспертизада аёлда кўкариш ва шилиниш изларини аниқлаган.
Макгрегор ўзининг айбсиз эканини таъкидлаган. UFC жангчисининг айтишича, аёл билан ўртасидаги муносабатлар унинг розилиги билан содир бўлган.
Суд қарорига кўра, Макгрегор жабрланувчига 250 минг евро тўлаши керак бўлади. Мазкур иш жиноий тартибда эмас, балки фуқаролик суди доирасида кўриб чиқилган – бу Макгрегорга қамоқ жазоси таҳдид солмаганини билдиради.
Дастлабки тергов билан шуғулланган Ирландия прокуратураси Макгрегорга нисбатан айблов эълон қилмасликка қарор қилган, чунки унга нисбатан жиноят иши очиш учун етарлича далиллар топилмаган. Англа-саксон ҳуқуқ тизимига эга бўлган бошқа мамлакатларда бўлгани каби Ирландияда фуқаролик процессида ҳам қарор чиқариш учун талаб этиладиган далиллар стандарти пастроқ.
LiveБарчаси