Конгрессдаги демократларнинг ярми Нетаньяху нутқини бойкот қилди
Олам
−
25 Июль
9890АҚШ Конгрессидаги демократларнинг ярми кеча, 24 июль куни бўлиб ўтган Конгресс палаталарининг қўшма йиғилишида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг нутқига келмади. Бу ҳақда “Axios” портали хабар берди.
Кўплаб демократларнинг таъкидлашича, Исроилнинг илғор танқидчилари, Нетаньяхунинг Ғазодаги уруш учун жиноий жавобгарликка тортилишини таъкидлаб, норозилик сифатида тадбирни очиқдан очиқ бойкот қилган.
“Исроил Бош вазирининг нутқини 100 га яқин демократлар ва Сенатдаги 28 демократлар тинглади, яъни ҳар бир палатанинг ярмига яқини қатнашмади”, дея хабар беради “Axios” портали.
Нашрнинг хабар беришича, Исроил Бош вазирига нисбатан жорий бойкот 2015 йилдагига қараганда анча кенг миқёсда бўлган. Ўшанда унинг нутқига 58 нафар демократ эътибор бермаганди.
Шунингдек, Нетаньяху ва демократлар ўртасидаги муносабатлар Ғазо уруши пайтида янада кескинлашди, чунки кўплаб исроилпараст демократлар можаронинг гуманитар харажатларини танқид қила бошлади.
АҚШ Конгресси қуйи палатаси собиқ спикери Ненси Пелоси Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг америкалик парламентарийларга мурожаатини танқид қилди.
Пелоси Нетаньяхунинг Конгрессдаги нутқини хорижлик таниқли шахсларнинг энг ёмон нутқи деб атади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга Эрон таҳдидига қарши туриш учун ўз мамлакати билан ҳарбий иттифоқ тузишни таклиф қилганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси