Конгода 143 киши номаълум касалликдан вафот этди

Олам

image

Конгонинг Кванго вилоятида 143 киши номаълум касалликдан вафот этди. Бу ҳақда вилоят губернаторининг ўринбосари Реми Сакига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Маҳаллий ҳукумат вакилларига кўра, касалликка асосан аёллар ва болалар чалинмоқда. Уларда гриппга хос белгиларга ўхшаш аломатлар кузатилмоқда, жумладан, юқори тана ҳарорати ва кучли бош оғриғи. Панзи шифохонасига махсус тиббий гуруҳ юборилиб, намуна олиш, таҳлил ўтказиш ва касалликни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Инфекцияга чалинганлар сони эса тобора ортиб бормоқда. Мамлакатнинг жануби-ғарбий вилояти Квангода 143 киши вафот этган.

Конго ҳукумати ушбу номаълум касаллик ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) маълумот берган. ЖССТ вакили ташкилот Конго Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан қўшимча тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатининг Кач тумани Лакхпат шаҳрида 15 киши номаълум касаллик оқибатида ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конго номаълум касаллик Кванго

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг