Конья-2021. Улуғбек Рашитов ва Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади
Спорт
−
09 Август 2022 3615 1 дақиқа
Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинларининг очилиш маросимида Улуғбек Рашитов ва Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари бўлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 9 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади.
Унда Ўзбекистон делегациясини таэквондо бўйича Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова майдонга бошлаб чиқади.
Эслатма, V Ислом бирдамлиги ўйинларининг очилиш маросими 9 август куни соат Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.
Маълумот ўрнида, V Ислом бирдамлиги ўйинлари Туркиянинг Конья шаҳрида 9-18 август кунлари бўлиб ўтади.
Иброҳим Давронов
Live
Барчаси