Кон-геология вазирига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
20 Март
2978Рустам Пайзраҳманович Юсупов Президентнинг тегишли қарорига асосан Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги марказий аппарати, тизимости корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилган.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Рустам Пайзраҳманович Юсупов Президентнинг тегишли қарорига асосан тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига, Азам Алишерович Қодирхўжаев Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Геология фанлари университети ректори лавозимига тайинланган.
“Вазир Бобур Исломов раҳбарлигида ўтган йиғилишда давлат раҳбари томонидан соҳага берилаётган эътибор сабаб қатор ютуқлар қўлга киритилаётгани, катта лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга соҳада кадрлар тайёрлашга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда таълимда янги марраларни забт этиш муҳим аҳамиятга эга экани, инсон ресурсларини тўғри бошқариш катта натижаларга эришишга хизмат қилиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли қарори билан Нуъмон Усмонович Муҳаммадиев Адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси
24 Март
Дўрмонга ўт кетди.
24 Март