Комилжон Алламжонов ва Саида Мирзиёева янги лавозимда иш бошлади
Жамият
−
31 Январь 2020 15504 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан ўз хоҳишига кўра кетган Комилжон Алламжонов ва Саида Мирзиёева янги лавозимда иш бошлади. Маълум қилинишича, эндиликда улар фаолиятини янги ташкил этилган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондида давом эттиради.
Бугун, 31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтган. Мазкур йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилган.
Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Алламжонов Комил Исмоилович Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Мирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланган.
Фонднинг саҳифаларида қайд этишича, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь