Комилов Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди

Жамият

image

Кеча, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат депаратменти хабар берган.

Суҳбат чоғида Давлат котиби Помпео АҚШ Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган.

Помпео ва Комилов инсон ҳуқуқлари, диний эркинлик, одам савдосига қарши кураш ва фуқаролик жамиятлари ҳамда журналистлар учун имкониятларнинг кенгайтирилиши бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр алмашган.

Томонлар шунингдек, бозор сиёсати ва хусусийлаштириш жараёни кетаётган Ўзбекистонда америкалик экспортёрлар ва инвесторлар учун имкониятларни ҳам муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий, гуманитар соҳада ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга интилиши таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ Абдулазиз Комилов Майкл Помпео

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг