Комилов Лавров билан Мирзиёевнинг Россияга ташрифини муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлажак давлат ташрифини муҳокама қилди. Унда давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзолашга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Икки мамлакат ташқи дипломатияси идоралари раҳбарлари учрашуви кеча, 10 сентябрь куни бўлиб ўтган. ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Россияга борган Комилов айни вақтда Москвада бўлиб турибди. 

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг асосий масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

“Томонлар изчил мустаҳкамланаётган ва ҳамкорликнинг янги шаклларига эга бўлаётган кўп қиррали икки томонлама муносабатларни юқори суръатларда ривожланаётганидан мамнун эканликларини маълум қилдилар”, дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида. 

Турли даража ва шаклларда, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида бўлиб ўтадиган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлган. 

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштириш бўйича амалий таклифларни кўриб чиқилган. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия шароитида ушбу йўналишдаги фаолликнинг пасайишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чораларни ижобий баҳолаганлар. 

Маданий-гуманитар соҳада, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 
 
Шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитларни яратиш масаласига алоҳида тўхталинган.

Вазирлар олий ва юқори даражадаги алоқалар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнларини ҳам муҳокама қилдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Сергей Лавров

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг