Комилов Афғонистон Президентига Мирзиёевнинг мактубини топширди

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Афғонистонга сафар қилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 23 февраль куни амалий ташриф билан Қобул шаҳрига келган Комилов Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанига йўллаган мактубини топширган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Афғонистон кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий юқори даражаси мамнуният билан қайд этилди ва барча соҳаларда ўзаро манфаатли яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришга ўзаро содиқ эканликлари таъкидланган.

Президент Ашраф Ғани Афғонистон халқи номидан Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этган.

Афғонлараро сиёсий музокараларнинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни қайд этилган. Музокараларда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг