Колумбиянинг ғалабаси Ўзбекистоннинг имкониятларини сақлаб қолди

Спорт

image

Бугун, 24 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида Колумбия терма жамоаси Конго ДР устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижа орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолинди.

Португалияга қарши йирик мағлубиятдан кейин ўзбекистонлик мухлислар диққатини Колумбия – Конго ДР учрашувига қаратган эди. Ушбу баҳсда колумбияликларнинг ғалабаси натижасида гуруҳдаги вазият янада қизиқ тус олди ва Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолди.

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси 3-турда Конго ДРни мағлубиятга учратса, энг яхши 3-ўринни эгаллаган жамоалар қаторига кириши мумкин бўлади.

Айни пайтда Колумбия икки турдан кейин олти очко жамғариб, муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Португалия ҳам муҳим уч очкони қўлга киритиб, кейинги босқичга яқинлашди.

Ўзбекистоннинг Конго ДМ билан сўнгги тур баҳси жорий йилнинг 28 июнь куни Атлантада Тошкент вақти билан соат 4:30 да бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув португалияликларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг