Колумбия Президенти БМТни Ғазога тинчликпарвар кучларни юборишга чақирди

Олам

image

Колумбия Президенти Густаво Петро БМТни Ғазо секторига тинчликпарвар кучларни юбориш учун аниқ чора кўришга чақирди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди

“Ғазода тинчликпарвар кучларни жойлаштиришдан бошқа муқобил йўл йўқ. Колумбия бу кучлар таркибига киради”, дейди давлат раҳбари.

Исроил армиясининг Рафаҳ шаҳридаги кўчирилган фаластинликлар лагерига уюштирган ҳужумидан сўнг Петро ўзининг шахсий саҳифасида Исроилни қораловчи ва Фаластинни қўллаб-қувватловчи мазмундаги хабарларни чоп этди. Хусусан, Президент 28 май куни эълон қилган постида Исроилнинг Рафаҳдаги “оммавий қотилликлар” давом этаётганига эътибор қаратган.

Маълумот учун, Колумбия Ғазо секторида Фаластин халқига қарши давом этаётган ҳужумлар фонида 3 май куни Исроил билан дипломатик муносабатларни узганини расман эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Куба Президенти Мигель Диаз Канель Рафаҳ шаҳридаги фаластинликлар лагерига уюштирилган Исроил армиясининг ҳужумини кескин қоралаб, Исроилни Рафаҳда одамларни тириклайин ёқиб юборганликда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил Колумбия Ғазо Густаво Петро Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made