Колорадо Олий суди Трампга президентликка номзодини қўйишни тақиқлади
Олам
−
20 Декабрь 2023
4812Колорадо Олий суди Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Қарор собиқ президент март ойида бўлиб ўтадиган Республикачилар партияси учун бошланғич ва ноябрда бўлиб ўтадиган умумий сайловларда Колорадода сайлов бюллетенига киритилмаслигини англатади.
Ҳукм Конституцияга киритилган ўн тўртинчи тузатишга асосланади: у қўзғолонда қатнашганларнинг сайловда иштирок этишини тақиқлайди. Етти нафар судьядан тўрт нафари қарор учун овоз берган.
Қарор 2024 йил 4 январдан кучга киради ва бошқа штатлар учун мажбурий бўлмайди. Судьялар Трампнинг адвокатлари АҚШ Олий судига шикоят қилишлари мумкинлигини билдирган.
Бу ҳолатда у Колорадода ҳукм чиқарилгунга қадар кучга кирмайди, бироқ Трамп томони мағлуб бўлса, барча штатларга тегишли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида Дональд Трампга 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришга алоқадор федерал айбловлар қўйилган. Федерал судялар ҳайъати унга тўртта модда бўйича айблов эълон қилди, улардан иккитаси 5 йилгача, яна иккитаси эса 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. Собиқ президент ўз айбини тан олмади.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь