Колониядан яна бир маҳкумнинг ўлиги чиқди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги 7-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкум ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Билдирилишича, 2025 йил 11 февраль куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаган маҳкум Мустафо Турсинбоев бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган.

Маҳкум Турсинбоев  зудлик билан шифохонага жойлаштирилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан маҳкум 16 февраль куни шифохонада вафот этган.

“Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Тошкент махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққанди. Мазкур ҳолат юзасидан Омбудсман томонидан Бош прокуратурага мурожаат юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

колония маҳкум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг