Коломбода Россиянинг самолёти ҳибсга олинди
Олам
−
03 Июнь 2022
9686Коломбо Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 самолёти Шри-Ланкадан чиқиб кетишини тақиқлади ва ҳаво кемасини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Кеча, 2 июнь куни Аэрофлот SU-289 рейсининг Коломбодан Москвага парвози Шри-Ланка авиация маъмурияти рухсати йўқлиги сабабли аввалига кечиктирилди, кейинчалик эса бекор қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, самолётни ҳибсга олишни бекор қилиш бўйича суд мажлиси жорий йилнинг 8 июнига белгиланган. Бекор қилинган рейс йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 май куни Буюк Британия Россиянинг “Аэрофлот”, “Россия” ва “Урал авиақатнови” авиакомпанияларини санкциялар рўйхатига киритганди.
LiveБарчаси