Касб-ҳунар мактабларига қабул муддати узайтирилди
Жамият
−
09 Август 2022
2693Ёшларга шароит яратиш мақсадида касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабули 15 августга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бундан олдин касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабули 20 июлга қадар этиб белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 139 638 та қабул квотаси тасдиқланди.
Шундан:
• 149 та коллеж учун — 59 минг 460 та;
• 194 та техникум учун — 80 минг 178 та.
Маълумот учун, ҳужжатлар kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади. Платформага:
• туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID-карта маълумотлари;
• 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.