Коллеж ва техникумларда ўқишни кўчириш бошланди

Жамият

image

Бугун, 20 июль куни касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларда (Адлия вазирлигининг юридик техникумларидан ташқари) ўқишни кўчириш юзасидан аризалар қабул қилиш бошланди. Аризаларни 10 августга қадар топшириш мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Ўқишини кўчириш истагида бўлганлар таълим муассасасида ташкил этилган Ишчи гуруҳга қуйидагилардан иборат ҳужжатлар йиғма жилдини тақдим этади:

•    ариза (ўқувчи ёки вояга етмаган бўлса унинг ота-онаси томонидан);
•    профессионал таълим муассасаси томонидан берилган академик маълумотнома;
•    ўқувчининг курсдан курсга ўтганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
•    ўқувчининг паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхаси.


Мақола муаллифи

Теглар

коллеж техникум

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг