Коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлаб қўйди
Жамият
−
12 Март 2019
7730Ўзбекистонда вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик ҳолатлари мақтанишга арзигулик даражада қисқараётгани йўқ. Фарғонада ҳам коллеж ўқувчиси жиноят содир этди.
Ички ишлар вазирлигидан хабар қилишларича, жорий йилнинг 28 февраль Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри А.Навоий мавзесида яшовчи, Қўқон Автотранспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси У.Д. шу мавзеда ўзаро жанжал сабаб, таниши 2-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Р.И.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Р.И. шифохонага ётқизилиб, У.Д. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан У.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023