Қобулда хитойликлар қолаётган меҳмонхонага ҳужум қилинди (видео)

Олам

image

Бугун, 12 декабрь куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги “Шаҳр-Но” меҳмонхонасига ҳужум уюшштирилди. Бу ҳақда “Etilatroz” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу меҳмонхона ичида хитойликлар бўлган. Меҳмонхонага ҳужум қилинганини “Толибон” хавсизлик кучлари ҳам тасдиқлаган.

Қобулдаги “Толибон” хавфсизлик қўмондонлиги матбуот котиби Холид Задран “Daily Information” газетасига “Толибон” кучлари ҳужумчиларни йўқ қилиш учун воқеа содир бўлган ҳудудга етиб келганини маълум қилди. У ҳужумчилар сони ва бундан мақсад нима экани ҳақида ҳеч нарса гапирмаган .

Ҳужум оқибатида меҳмонхонанинг барча қаватлари ёнаётганини кўриш мумкин. Бироқ меҳмонхонага айнан қандай қурол ёки портловчи восита билан зарба берилгани очиқланмаган. Ушбу ҳодиса туфайли ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳам номаълум.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳридаги “Жиҳодия” мадрасасида кучли портлаш содир этилиб, оқибатда 35 киши қурбон бўлган эди. Шунингдек, Афғонистонни бошқараётган “Толибон” 3 декабрь куни илк марта мактабда тўй қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон “Толибон”

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг