Коби Брайант учган вертолётнинг қулаш сабаби маълум бўлди
Олам
−
10 Февраль 2021
57352020 йилнинг январ ойида Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) чемпиони Коби Брайант, унинг қизи ва бошқа йўловчилар бўлган вертолёт учувчи об-ҳаво шароити булутли эканига қарамай, йўналишни ўзгартирмагани учун ҳалокатга учраган.
АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, учувчи Ара Зобаян катта эҳтимол билан булутлар туфайли йўналишни ололмаган. Бошқарма кўрсатмаларига биноан у булутли ҳудудни айланиб ўтиш учун йўналишни ўзгартириши керак бўлган.
“У ҳатто тайёрлов вақтида ўргатилган ишларни ҳам қилмаган”, дейди бошқарма вакили Томас Чапман. Терговчилар эса Брайант учувчига босим ўтказгани ҳақида ҳеч бир далилни аниқламаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 26 январида 41 ёшли Брайант чиққан шахсий вертолёт Лос-Анжелес яқинида ҳалокатга учради. Учувчи ва саккиз йўловчининг ҳаммаси, шу жумладан Браянтнинг 13 ёшли қизи Жианна ҳалок бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь