КХШТ Жапаров ва Раҳмон орасига кирмоқчи
Олам
−
23 Ноябрь 2022
6905Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазиятни нормаллаштиришга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни КХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлисида сўзлаган КХШТ бош котиби Станислав Зась маълум қилди.
“Марказий Осиё минтақасида биз тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни нормаллаштиришга алоҳида эътибор қаратамиз, биз КХШТ мамлакатларимизга ушбу мақсадга эришишда ёрдам бериш учун зарур ресурслар ва тажрибага эга, деб ҳисоблаймиз, албатта, агар Тожикистон Қирғизистон эса буни зарур деб ҳисобласа”, деб айтди у.
Шунингдек, Заснинг сўзларига кўра, минтақада КХШТга аъзо давлатлар ҳудудида террорчилик фаолияти, фғонистондан қурол-яроғ ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишининг тарқалиши хавфи мавжуд.
“Шу муносабат билан тожик-афғон чегарасида чегара хавфсизлигини кучайтириш масаласи ҳам эътибордан четда қолмайди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 ноябрь куни Арманистон пойтахти Ереванда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
LiveБарчаси