КХШТ Ўзбекистон ва унинг қўшнисини ташкилотнинг айрим ишларига жалб этишга чақирди
Олам
−
20 Июнь 2023
10191Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатлар Туркманистон ва Ўзбекистонни ташкилотнинг Афғонистон йўналишидаги фаолиятига жалб этиш имкониятларини ўрганишга чақирди. Бу ҳақда бугун, 20 июнь куни эълон қилинган КХШТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Афғонистондаги вазият бўйича баёнотида сўз борди.
“Биз Туркманистон ва Ўзбекистон Республикасини Афғонистон кун тартибидаги ташкилот фаолиятига жалб этиш имкониятларини ўрганишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, КХШТ вазирлари Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви ҳамда халқаро террорчилик ташкилотлари, биринчи навбатда ИШИД ва унинг бўлими “Хуросон вилояти”нинг ушбу мамлакат ҳудудида фаоллашишидан хавотир билдирган.
Шу ўринда, КХШТга аъзо давлатлар амалдаги афғон ҳукуматини терроризмга қарши кураш чораларини кучайтириш, мамлакатда терроризмни йўқ қилиш ва халқаро терроризм ўчоғига айланишининг олдини олишга чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь