КХШТ Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятга аралашмаяпти, ҳозирча...

Олам

image

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида аҳоли пунктларини тартибга солиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқмаяпти, бироқ томонлар ёрдам сўраб мурожаат қилса, ташкилот тегишли имкониятни кўриб чиқади. Бу ҳақда бугун, 16 март куни КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов маълум қилди.

Ташкилот котибияти КХШТда тожик-қирғиз чегарасидаги кескинликни юмшатиш бўйича аниқ режалар мавжудлиги ҳақида ОАВ тарқатган маълумотларга эътибор қаратган. 

“Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара муаммоси ҳақиқатан ҳам мавжуд. Бу ташкилотнинг олий органи – Коллектив хавфсизлик кенгаши сессияларида, бошқа низом органларининг йиғилишларида бир неча бор муҳокама қилинган”, деган Зайнетдинов.

Шу билан бирга, у КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий идоралари томонидан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилмаётганини маълум қилган. 

“Бу масала бўйича Душанбе ва Бишкек ўртасидаги ишлар икки томонлама каналлар орқали давом этмоқда. Шу билан бирга, ҳар икки давлат раҳбарлари сиёсий ва дипломатик ечимга муқобил йўл йўқлигини тасдиқламоқда. Агар Қирғизистон ва Тожикистон КХШТ салоҳиятидан фойдаланиш учун ариза берса, у амалдаги тартибларга мувофиқ кўриб чиқилади”, деган КХШТ матбуот котиби.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон-Қирғизистон КХШТ тожик-қирғиз чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг