КХШТ тинчликпарвар кучлар қўмондонлигининг янги тузилмасини тасдиқлади

Олам

image

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирликлари раҳбарлари КХШТ Коллектив тезкор кучлари ҳарбий контингентлари ва махсус бўлинмалари, тинчликпарвар контингентлари, Марказий Осиё Коллектив хавфсизлик минтақаси жамоавий тезкор қўшинлари ва КХШТ Коллектив авиация кучларининг миллий контингентлари таркибини такомиллаштириш бўйича таклифларни маъқулладилар. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

“КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари бирлашган қўмондонлигининг янги тузилмаси, КХШТга аъзо давлатлар томонидан КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучларини шакллантириш, тайёрлаш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш учун ажратиладиган ўқув полигонлари ва ўқув марказлари рўйхати тасдиқланди”, дейилади Беларусь Мудофаа вазирлиги хабарида. 

Қайд этилишича, учрашув чоғида КХШТ қўшинлари гуруҳларида (Коллектив кучлар) алоқаларни ташкил этиш ва уларнинг контингентлари ўртасида материалларни ўтказиш тартиби бўйича тавсиялар келишиб олинган. Мудофаа вазирлари КХШТга аъзо давлатлар қуролли кучларининг ахборот хавфсизлиги соҳасида базавий тадқиқот ташкилоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаган. 

Кеча, 22 ноябрь куни Минскда КХШТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг