КХШТ кучларининг асосий вазифаси айтилди
Олам
−
07 Январь 2022
10051КХШТ тинчликпарвар кучларининг асосий вазифаси Қозоғистонга ташқаридан бандит тузилмалари кириб келишига йўл қўймаслик. Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгаши раиси, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бугун, 7 январь куни телефон орқали ўтказилган суҳбат чоғида шундай қарорга келди.
“Қозоғистондаги КХШТ тинчликпарвар кучлари фаолияти мавзусига келсак, давлат раҳбарлари ўзаро суҳбат чоғида Қозоғистонга четдан бандит тузилмаларининг кириб келишига йўл қўймаслик уларнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидладилар”, дейилади музокаралар тафсилотларида.
Таъкидланишича, бу “Қозоғистон халқининг ўзи, шу мамлакат халқи ўз ички муаммоларини мустақил ҳал қилиши” учун зарур.
Лукашенко аввалига Пашинян, кейин эса Путин билан телефон орқали халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, икки томонлама муносабатлар ва Қозоғистондаги воқеаларни муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, КХШТ орқали Қозоғистонга Россиядан 3 минг, Беларусдан 500, Тожикистондан 200, Қирғизистондан 150, Арманистондан 100 – жами 500 нафар аскар киритилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь