КХДРда Жанубий Корея телевидениесини томоша қилганлар қаттиқ жазоланмоқда

Олам

image

Халқаро Амнистия ташкилоти ҳисоботига кўра, Шимолий Кореяда Жанубий Корея телевидениесини томоша қилган фуқаролар қаттиқ жазоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда “Amnesty International” хабар берди.

Мамлакатдан қочиб кетган шимолий кореяликларнинг айтишича, бундай ҳолатлар омма олдида хўрлаш, узоқ йиллик мажбурий меҳнат ёки ҳатто қатл билан якунланиши мумкин.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, хорижий оммавий ахборот воситаларини кузатиш расман тақиқланган бўлсада, Жанубий Корея телесериалларини яширинча томоша қилиш ҳолатлари кўпайган. Бироқ жазоларнинг аксарияти адолатсиз экани айтилмоқда. Бой ва мансабдор шахслар пора бериш орқали жазодан қутулса, камбағал оила вакиллари энг оғир жазоларга тортилади.

Ташкилот маълумотларига кўра, кўплаб фуқаролар уйларига рейдлар уюштирилиши ва ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниш хавфи остида яшайди. Айрим қочқинлар болалик чоғида “мафкуравий тарбия” баҳонасида оммавий қатлларни томоша қилишга мажбур қилинганини айтишган.

Ҳисоботда таъкидланишича, Шимолий Кореяда жазолаш услуби ўзбошимчаликка асосланган бўлиб, қонунлар, асосан, фуқароларни қўрқитиш воситаси сифатида ишлатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея раҳбари бош вазир ўринбосарини эчки билан таққослаб ишдан ҳайдагани ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг