Киевга яна ҳаво ҳужуми уюштирилди 

Олам

image

Россия ҳарбийлари Украина пойтахти Киевга ҳаво зарбалари берди. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси ўз Telegram-каналида хабар қилди.

“Май бошидан бери пойтахтга тўққизинчи ҳаво ҳужуми! Бу сафарги ҳужум Каспий минтақасидаги Tu-95MS ва Tu-160 стратегик бомбардимончи самолётлари, эҳтимол X-101/555 типидаги қанотли ракеталар ёрдамида амалга оширилган”, дейилади хабарда.

Бошқарманинг таъкидлашича, ракеталар учирилгандан сўнг Россия кучлари пойтахт узра ўзларининг разведкачи учувчисиз самолётларини жойлаштирган. Дастлабки маълумотларга кўра, Киев ҳаво ҳудудидаги барча нишонлар аниқланган ва йўқ қилинган.

Пойтахтнинг Деснянский ва Дарницкий туманларида ракета бўлакларининг қулаши оқибатида ёнғин юз берган. 

“Ракеталарнинг сони, тури ва учувчисиз самолётлар ҳақидаги якуний маълумотлар яқин орада Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан эълон қилинади”, дейилади Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси баёнотида.

Ҳозирда Украинанинг турли минтақаларида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар янграмоқда. Россия томони эса ҳозирча Украина пойтахтига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг