Киевда шифокорлар маош истаб, норозилик намойишига чиқди
Олам
−
23 Июнь 2020
4565Бугун, 23 июнь куни Украина пойтахти Киевда шаҳар касалхоналари шифокорлари маблағ етишмаслиги сабабли норозилик намойишига чиқди.
Таъкидланишича, акцияда Киев перинатал тиббиёт маркази ва Кўз микрохирургияси марказининг ўнлаб ходимлари қатнашган.
Намойишчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг касалхоналарини молиялаштириш тўхтатилган ва шунинг учун уларга энди маош берилмаяпти.
"Биз май ойигача маошимизни олдик. Ҳозир эса аванс ҳам, маош ҳам ололмаяпмиз” дейишди шифокорлар. Улар давлатдан коммунал молия тизимига ўтишни сўрамоқда.
Шифокорлар молиялаштиришнинг тўхтатилишини тиббий ислоҳотнинг иккинчи босқичи кучга кириши билан боғлашмоқда.