Киевда Россияга қарши санкциялар бўйича саммит бўлади
Олам
−
28 Январь 2023
4379Аввал хабар берганимиздек, Украина Россияга қарши санкциялар бўйича саммитга мезбонлик қилишни режа қилаётган эди.
Мазкур саммит жорий йилнинг 3 февралида Киевда бўлиб ўтадиган бўлди. Бу ҳақда Европарламент маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 3 февраль куни Киевда 24 Европа Иттифоқи-Украина саммити бўлиб ўтади. Унда Европа етакчилари Украинанинг Россия тажовузига қаршилик кўрсатишини молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, Европарламент депутатлари Европа Иттифоқи-Украина саммитидан бир ҳафта ўтиб, 9-10 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Махсус Европа Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиши учун таклифлар тайёрлайди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен эса саммитдан Украина фойда олишини, у Европа қадриятларини ҳимоя қилиш учун Россия ҳужумларидан устун туриши кераклигини айтди.
“Украина умумий қадриятларимиз учун курашмоқда, халқаро ҳуқуқ ва демократия тамойиллари ҳурмати учун курашмоқда ва шунинг учун Украина бу урушда ғалаба қозониши керак”, деди у.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси