Киевда Москва билан келишиш учун жасорат ва донолик етишмайди – Россия ТИВ

Олам

image

Россия билан сиёсий келишувга эришиш учун Украина раҳбариятига ҳам донолик, ҳам жасорат етишмаяпти. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари иккинчи департаменти директори Алексей Полишук ТАСС агентлигига берган интервьюсида сўз очди. 

“Сиёсий келишув имкониятлари Киевга боғлиқ. Афсуски, украиналик сиёсатчиларда бунинг учун ҳали етарлича жасорат ва донолик йўқ”, дейди дипломат. 

Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч қачон Украинадаги “махсус операция” мақсадларига сиёсий ва дипломатик воситалар орқали эришиш имкониятини рад этмаган. Полишук ўтган йилнинг баҳорида Москва ва Киев музокаралар олиб борганини, аввалига Украина томони сўраганини, кейин эса ўзи Ғарб ҳомийлари кўрсатмаси билан рад жавобини берганини эслатди.  

“Кейинчалик у [Киев] Россияга “тинчлик формуласи” деб номланган ультиматумлар тўпламини қўйиб, унинг давом этишини қонуний равишда тақиқлади”, деб тушунтирди Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари иккинчи департаменти директори. 

Украина Президенти Владимир Зеленский 2022 йил ноябрь ойи ўрталарида G20 саммити иштирокчиларига видеомурожаат қилиб, 10 бандлик тинчлик режасини илгари сурди. Гап Россия Қуролли Кучларини 1991 йил чегараларидан бутунлай олиб чиқиб кетиш ва Қора ва Азов денгизидаги эксклюзив иқтисодий зонадаги назоратни Украинага қайтариш ҳақида кетмоқда. Киев бу режани илгари суриш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Хусусан, шу мақсадда 24 июнь кунлари Копенгаген (Дания), 5-6-август кунлари Жидда (Саудия Арабистони) ва 28-29 октябрь кунлари Малтада маслаҳатлашувлар ўтказилган. Россия бу учрашувларга таклиф қилинмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг