Киев ва бошқа Украина шаҳарларига ҳаво ҳужуми уюштирилди
Олам
−
30 Август 2023
7679Бугун, 30 августга ўтар кечаси Киев, Одесса, Кривой Рог ва Украинанинг бошқа вилоятларида портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари ва Украина ОАВлари хабар берди.
Пойтахт мэри Виталий Кличко Киевда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга туширилганини маълум қилган. Шаҳарнинг Дарница ва Шевченко туманларида ракета қолдиқлари қулаши ва ёнғинлар қайд этилган.
“Strana.ua” хабарига кўра, портлашлардан сал аввал Киев томон ракеталар учирилган. Қайд этилишича, киевликлар ҳимоя бошпаналарига яширинишга чақирилган. Биринчи портлашлар ҳақидаги маълумотлар тахминан соат 08:00 да пайдо бўлган.
Портлашлар Кривой Рог, Кировоград, Одесса ва Черкасда ҳам содир бўлган. Кечаси бутун Украина бўйлаб ҳаво огоҳлантириши эшитилган.
Россия Мудофаа вазирлиги эса ҳарбий нишонларга зарба беришини айтди. Масалан, вазирлик аввалроқ дронлар ёрдамида “Россия Федерациясига қарши террорчилик ҳаракатлари тайёрланаётган” объектларга, шунингдек, Одесса шаҳри ҳудудида улар ишлаб чиқарилган жойларга зарба берганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 август куни Россиянинг Псков шаҳридаги аэродромга дрон ҳужуми уюштирилганди.
LiveБарчаси
29 Октябрь