Киев Россияга қарши йирик провокация тайёрламоқда – Москва

Олам

image

БМТ Бош Ассамблеясининг XI махсус сессияси арафасида Киев АҚШ кўмагида Россияни Украинадаги босқин давомида ядро хавфсизлигини бузганликда айблаш учун буюк воқеа деб аталмиш провокация тайёрламоқда. Бу ҳафда бугун, 14 февраль куни тарқатилган гуманитар ёрдам бўйича Россия Федерацияси идоралараро мувофиқлаштириш штабининг баёнотида айтилади. 

“Киев режими АҚШ ва Европа давлатлари кўмагида 22 февраль куни БМТ Бош Ассамблеясининг XI фавқулодда сессияси бошланишидан олдин Россия Федерациясини айблаш учун “махсус ҳарбий операция” давомида Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция мажбуриятларини қўпол равишда бузиш тўғрисидаги кенг кўламли ахборот провокациясини тайёрлашни якунламоқда”, дейилади баёнотда. 

Шунингдек, Киев режими вакиллари жаҳон ҳамжамиятига гўёки “Россия ҳарбий хизматчиларининг Чернобиль атом электр станциясидаги ва тақиқланган зонадаги ҳаракатлари натижасида 2022 йилнинг февраль – апрель ойларида "Украинанинг муҳим ҳудудларида радиоактив ифлосланиш" кузатилган. 

Москвага кўра, провокациянинг асосий мақсади – Россия Федерациясига қарши санкцияларни қўллаб-қувватламаган мамлакатларни БМТ Бош Ассамблеясининг яқинлашиб келаётган XI махсус сессиясида Киев "тинчлик формуласи" учун овоз беришга мажбурлаш учун салбий фон яратиш. Бундан ташқари, Киев “Украинани қўллаб-қувватлаш” учун Россиянинг хориждаги активларини ноқонуний равишда мусодара қилиш ва қандайдир “халқаро трибунал” яратиш бўйича янги ташаббусларга умид қилмоқда. 

22 февраль куни БМТ Бош Ассамблеясининг Украина бўйича махсус сессияси ўз ишини бошлайди. Бош Ассамблея раисининг расмий вакили Полина Кубиякнинг сўзларига кўра, сессияни ўтказиш тўғрисидаги сўров 10 февраль куни қатор Ғарб давлатларидан келиб тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made