Киев марказида украиналик полковник отиб ўлдирилди (видео)
Олам
−
10 Июль 21504 1 дақиқа
Бугун, 10 июль куни Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) полковниги Иван Воронич Киевда ўлдирилди. Бу ҳақда Украина Олий Радасининг собиқ депутати Игорь Мосийчук ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Айни пайтда шахси аниқланмаган эркак УХХ полковниги Воронич Иван Ивановичга яқинлашиб, бешта ўқ узди. Шундан сўнг воқеа жойидан яширинди”, деб ёзган Мосийчук.
Унинг сўзларига кўра, Воронич УХХнинг махсус операциялар маркази бошқармаси бўлимининг катта оператив ходими лавозимида ишлаган. У воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда ҳужумни амалга оширган шахсни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Воронич УХХ полковниги бўлганини ўз манбаларига таяниб, “РБК-Украина” нашри ҳам тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 апрель куни Россиянинг Москва вилояти Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида генерал Ярослав Москалик вафот этган эди.
Live
Барчаси