Кинорежиссёр Хайрулла Жўраев вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хайрулла Жўраев 1945 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида режиссёр сифатида бошлаган. Шунингдек, у муҳаррир, бош муҳаррир, “Видеофильм” марказининг директори лавозимларида ишлаган.

Жўраев “Фуқаро”, “Барча фазилатлар сенда мужассам”, “Афғонистон, 85-йил кузи”, “Икки миллион таниш чеҳра” каби тўла метражли ҳамда “Аҳматовлар оиласи”, “Абдуманнон Умаров”, “Абдулла Қодирий”, “Ҳамид Олимжон” каби қисқа метражли фильмлари билан ўзбек халқига таниш ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди таъзия Кинематография кинорежиссёр Хайрулла Жўраев санъат арбоби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг