Кимлар карантин даврида очилган пластик карта учун пул тўламайди?

Жамият

image

Крантин даврида Пенсия ва нафақа олувчиларга очилган банк пластик карталари учун фуқаролардан ҳеч қандай тўлов ва ҳақ олинмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабар қилди.

Унга кўра, Пенсионер ва нафақа олувчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра, республикадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар 2020 йилнинг май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича банк пластик карталари орқали амалга ошириш чоралари кўрилади.

2020 йилнинг май ойидан Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг пенсия ва нафақалари тўлиқ банк пластик карталарига ўтказилади. Июнь ойидан республиканинг барча ҳудудларидаги фуқароларнинг пенсия ва нафақалари банк пластик карталари орқали тўланиши таъминланади. Карантин даврида пенсия тўловлари банк пластик карталари орқали амалга оширилади.

Бу қай тарзда амалга оширилади?

Биринчи навбатда, АТ “Халқ банки” томонидан пенсия ва нафақаларини нақд пулда олувчи барча фуқаролар учун банк пластик карталари очилади. Бунда ортиқча қоғозбозликсиз, фуқаролардан паспорт нусхалари ва бошқа ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда Пенсия жамғармаси ҳамда Халқ банки ўртасида электрон маълумот алмашинуви асосида амалга оширилади. Демак фуқароларнинг оворагарчилигисиз пластик карталар расмийлаштирилади.

Сўнгра Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларнинг пенсия ва нафақа маблағлари уларнинг АТ “Халқ банки”да очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилади. Махсус комиссия тавсиясига биноан, қоғоз шаклидаги ҳужжатларда коронавирус инфекцияси тарқатишнинг юқори даражадаги хусусиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда фуқаролардан ариза талаб этилмайди.

Шундан сўнг, пенсия ва нафақа олувчиларга очилган банк пластик карталари маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича белгиланган пенсия ва нафақаларни етказиш графикларига мувофиқ, АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан фуқароларнинг яшаш манзилларига етказилади. Пенсия ва нафақа олувчиларга очилган банк пластик карталари учун фуқаролардан ҳеч қандай тўлов ва ҳақ олинмайди.

АТ “Халқ банки” сайёр кассалари томонидан банк пластик карталарини етказиш чоғида, фуқароларнинг ҳоҳишига асосан банк картасидаги пуллар фоизсиз нақдлаштириб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пенсия Крантин

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг