Ким Украинага 100 минг аскар юбориши мумкин – ОАВ
Олам
−
27 Август 2025 11097 3 дақиқа
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашиш учун 100 минггача аскар юбориши мумкин. Бу ҳақда “Daily Star” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, КХДР ҳарбийлар фронтга етиб бориш учун “саф тортгани”ни даъво қилмоқда. Шимолий Кореядан бўлинмалар аввалроқ Курск вилоятидаги операцияларда иштирок этган ва улар буни “муваффақиятли” деб атаган.
Жанубий Корея разведкаси Шимолий Кореянинг 100 мингдан ортиқ фуқароси исталган вақтда Украинага боришга тайёрлигини билдирди. Кремлпараст ҳарбий эксперт Андрей Клинцевичнинг таъкидлашича, Пхеньян жараёнларни сезиларли даражада тезлаштириши мумкин.
Яна бир ҳарбий таҳлилчи Темур Сиртлановнинг айтишича, Шимолий Корея қўшинлари ҳозирча фақат Россия ҳудудида ҳаракат қила олади. Унинг сўзларига кўра, келажакда улар чегара ҳудудлар – Курск, Белгород ёки Брянскдаги чегараларни қўриқлаш учун ишлатилиши мумкин.
Россиянинг Украинага қарши уруши фонида Москва ва Пхеньян ҳамкорликни фаол ривожлантира бошлади. 2025 йил апрелида аввалига Россия, кейин эса КХДР ҳарбий хизматчилари Россия Федерациясининг Курск вилоятида Украина Қуролли кучлари билан жангларда иштирок этишини ошкора тасдиқлади.
Ўшанда Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, КХДР Россия Федерациясига камида 11 минг аскар юборган, улардан 4 мингдан ортиғи ҳалок бўлган ёки яраланган. Бундан ташқари, Жанубий Корея ва бир қатор Ғарб давлатлари разведка хизматлари маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россияга артиллерия снарядлари ва ракеталарини етказиб беради, Москва Украинага ҳужум қилиш учун улардан фойдаланади. Бунинг эвазига Пхеньян, эҳтимол, Россия Федерациясидан техник маслаҳатлар олади, жумладан сунъий йўлдошларни учириш бўйича.
2024 йилнинг 19 июнь куни Владимир Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида мамлакатлар стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган бўлиб, унга кўра, улардан бирига ҳужум қилинган тақдирда бир-бирига ҳарбий ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди.
2025 йилнинг 12 июль куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Кореянинг Вонсан шаҳрида КХДР Ташқи ишлар вазири Чой Сон Хи билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича баёнот берди, ундан хулоса қилиш мумкинки, Москва КХДР қўшинларини Украина ҳудудига юборишга рухсат беради.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин жорий йилнинг 20 август куни Россиянинг Курск вилоятида Украина қуролли кучларига қарши ҳарбий амалиётларда қатнашган ва давлат мукофотларини олиш учун уйига қайтган “Корея халқ армиясининг хориждаги оператив кучларининг етакчи қўмондонлари”ни қабул қилганди. Унда Ким “Энг содиқ афсонавий ҳарбий жасоратлари билан ватан ишончини оқлаган Курск вилоятини озод қилиш операциясида бўлинмаларнинг барча қўмондонлари ва жангчиларига самимий ҳарбий саломлар етказишни сўраган”. Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, КХДР армиясининг Курск вилоятидаги ҳарбий амалиётлари “дунёдаги энг кучлиси сифатида унинг номи ва шуҳратини таъминлади ва ғалабага олиб келди”. 22 август куни Ким Чен Ин Курск вилоятида ҳарбий амалиётларда қатнашган Шимолий Корея халқ армияси аскар ва қўмондонларини мукофотлаш маросимида иштирок этди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025