Ким Чен Ин Шимолий Кореяга сотилмайдиган Maybach'да суратга тушди 

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шахсий машинасини Mercedes-Maybach S650 русумли автомобилига алмаштиргани маълум бўлди. Бу ҳақда SBS хабар берди.

Айтилишича, Жанубий Корея телерадиокомпанияси Ким Чен Иннинг автомобили ўзгарганини пайқаган.

Унга кўра, декабрь ойида Пхеньянда бўлиб ўтган Оналар миллий анжуманидан олинган видео ва суратларда Ким Чен Иннинг автомобилида Maybach белгиси, юкхонада эса S650 белгиси борлигини кўриш мумкин. 

Телеканал Шимолий Корея етакчисининг сентябрь ойидаги Россияга ташрифи пайтида эски машинадан фойдаланганини эътиборга олиб, Ким октябрь ёки ноябрда янги машинали бўлганини тахмин қилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Maybach – КХДРда ҳашаматли автомобиль саналиб, БМТ Хавфсизлик кенгаши қарори билан ушбу русумдаги автомобилларни мамлакатга етказиб бериш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ким Чен Ин зирҳли поездда Россияга борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Жанубий Корея Шимолий Корея Maybach Оналар миллий анжумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made