Ким Чен Ин Марказий Осиёнинг фақат икки давлат раҳбарини табриклади
Олам
−
18 Январь 2024 60346 1 дақиқа
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бир қатор давлатлар ва партиялар раҳбарларига Янги йил байрами муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Ким Чен Ин Марказий Осиё давлатларидан фақат Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга Янги йил табрикномаларини йўллаган.
КХДР етакчиси номидан табрикномаларни Россия раҳбари Владимир Путин, Хитой Раиси Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси, Сурия Президенти Башар Асад, Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Индонезия Президенти Жоко Видодо, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Сербия етакчиси Александр Вучич, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳам қабул қилган.
Шунингдек, Куба, Лаос, Вьетнам, Мўғулистон, Жазоир ва Эфиопия раҳбарларига ҳам Ким Чен Иннинг табриги етиб борган.
Live
Барчаси