Ким Чен Ин биринчи марта қизини оммага кўрсатди (фото)
Олам
−
19 Ноябрь 2022
19709Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўз қизини биринчи марта омма олдига олиб чиқди. Бу ҳақда Yonhap News хабар берди.
Қайд этилишича, у қизи ва рафиқаси билан биргаликда “Xvason-17” қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказган.
Жараён акс этган тўртта суратда Ким Чен Ин мактаб ёшидаги қизининг қўлидан ушлаб, ҳарбий техникани айланиб юрганини кўриш мумкин.
Бунга қадар америкалик баскетболчи Деннис Родман Ким Чен Иннинг Чжу Э исмли “кичик қизи” борлигини айтган эди. У 2013 йилда Шимолий Кореяга келганида Чжу Э билан саломлашгани ва Ри хоним билан гаплашганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси КХДР Япон денгизи ва Сариқ денгиз билан ҳамкорликда камида 10 та ракета учирган. Бу жараёнда Ким Чен Иннинг ўзи ҳам бевосита иштирок этган.
Озода Чориева
LiveБарчаси