Ким Чен Ин ақлдан оздими? Шимолий Корея 180 та самолётни ҳавога кўтарди

Олам

image

Бугун, 4 ноябрь куни Жанубий Корея Қуролли кучларининг штаб бошлиқлари Шимолий Кореянинг (КХДР) 180 та самолётининг фаолигини аниқланган. Бунга жавоб тариқасида Жанубий Корея ҳам ўз самолётларини ҳавога кўтарган. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, Жанубий Корея 80 га яқин самолёт, жумладан, яширин технология билан жиҳозланган F-35А қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган. Шимолий Корея Ҳарбий-ҳаво кучларининг фаоллиги маҳаллий вақт билан соат 11:00 дан 15:00 гача (Тошкент вақти билан 04:00 дан 09:00 гача) бир нечта чегара зоналарида, Сариқ ва Япония денгизлари соҳилларида кузатилди. Шимолий Корея Су ва МиГ оилаларининг бомбардимончи ва қирувчи самолётларидан фойдаланган.

Жанубий Корея Қуролли кучлари баёнотида айтилишича, Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорликда Шимолий Корея Қуролли кучларининг ҳаракатлари кузатиб борилмоқда.

“Бизнинг армиямиз АҚШ билан ҳамкорликда Шимолий Корея Қуролли кучларининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боради. Янги провокациялар содир бўлган тақдирда қўшинларимиз шай ҳолатда бўлади”, дейилади Жанубий Корея Қуролли кучларининг баёнотида.

Аввалроқ, АҚШ ва Жанубий Корея Мудофаа вазирлари учрашиб, Шимолий Кореяни ядровий қуролдан фойдаланиш оқибатларидан огоҳлантирганди ва “Vigilant Storm” (“Ҳушёр бўрон”) қўшма ҳарбий машғулотини номаълум муддатгача узайтирган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида “Vigilant Storm” қўшма ҳарбий машғулотлари старт олди. Унда 240 га яқин ҳарбий самолётлар иштирок этмоқда. 

Машғулотларга Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг 140 га яқин самолётлари, жумладан F-35А, F-15K, KF-16 қирувчи самолётлари, КS-330 ёнилғи қуйиш самолёти, Америка томонидан эса юзга яқин самолёт, жумладан F-35B қирувчи самолётлари, EA-18 электрон разведка самолёти ва U-2 жосуслик самолёти жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Жанубий Корея Шимолий Корея

Баҳолаганлар

1100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг