“Кичкина шаҳзода” футболчилик фаолиятини якунлади
Спорт
−
26 Сентябрь 2021
6534“Арсенал” ва “Манчестер Сити” собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри 34 ёшида футболчилик фаолияти якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Насрининг допинг дисквалификацияси бир ярим йилга узайтирилгани туфайли футболга бўлган муносабати ўзгарган.
Франчиялик футболчи сўнгги марта Бельгиянинг “Андерлехт” жамоаси таркибида ўйнаган. Футболчи у ерга 2019 йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди. Аввалроқ, франциялик ярим ҳимоячи “Марсел”, “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Севиля”, “Анталяспор” ва “Вест Хем” таркибида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, Самир Насри 2016 йилнинг декабрь ойида қон қуйиш пайтида микроэлемент олган ва кейинчалик антидопинг қоидасини бузгани учун дисквалификация қилинган. Унга ҳақиқий шон-шуҳрат 2006-2007 йилги мавсумда, “Марсел”да ўйнаб юрган пайтларида келган. Яхши дриблинг ва ностандарт қарорлар чиқарадиган футболчи мухлислар томонидан “Кичкина шаҳзода” лақабини олган эди.
Маълумот учун, Насри фаолияти давомида 522 ўйинда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасини 73 марта ишғол вилиб, 93 голли узатмага муаллифлик қилган.