Кичик Чимён тоғида катта ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 10 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Кичик Чимён тоғида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 19:32 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани “Бурчмулла” ўрмон хўжалигига қарашли Кичик Чимён тоғида қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётгани тўғрисида хабар тушган. Хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:38 да етиб бориб, 19:55 да ўраб олинган ва соат 20:25 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида дам олиш масканлари ва аҳоли яшаш хонадонларига зарар етмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани “Тахтақорача” довонидаги ер майдонларида қуруқ ўт ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Кичик Чимён тоғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг