“Тахтақорача” довонида ёнғин содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани “Тахтақорача” довонидаги ер майдонларида қуруқ ўт ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, кеча, 4 июль куни соат 12:08 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Қайнар” МФЙ ҳудудидаги қир адирликларида қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган ҳамда ёнғинни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. 

Билдирилишича, ушбу ёнғин “Тахтақорача” довонидан ўтган автомобиль йўлига хавф солмаган. Довонда икки томонлама автомобиллар ҳаракати давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди. 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:10 да ўраб олинган ва соат 04:05 да ўчирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қашқадарё Тахтақорача

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг