Хусусий тартибда донор қонини тўплашга рухсат берилади

Local

image

Ўзбекистонда донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хусусий тартибда амалга оширишга тақиқ бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 январда қабул қилинган “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фармон билан фармацевтика соҳасидаги чекловларни камайтириш йўналишида қатор ишлар амалга оширилади. Жумладан,

•    донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хусусий тартибда амалга оширишга тақиқ;

•    дори воситаларининг клиник тадқиқотларини соғлом кўнгиллиларда ўтказишга чеклов;

•    халқаро брендлар асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқаришга чекловлар бекор қилинади.


Tags

Rate Count

33

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic