Хўроз жангидаги жанжалда икки киши ҳалок бўлди
Олам
−
17 Апрель 2023
21610АҚШнинг Гавайи штати Гонолулу шаҳрида ўтказилган ноқонуний хўроз жанги пайтида келиб чиққан жанжалда беш киши отиб қўйилди, улардан икки нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 14 апрель куни Гонолулудаги ноқонуний хўроз жанги вақтида одамлар ўртасида муштлашув содир бўлган. Тўқнашув вақтида 20 ёшли эркак 5 кишини отиб қўйган. Улардан 59 ёшли аёл ва 39 ёшли эркак касалхонага олиб борилганидан сўнг вафот этган. 38, 40 ва 57 ёшлардаги уч эркак эса шифохонага ётқизилиб, ёрдам кўрсатилган.
Полициянинг айтишича, отишма сабаблари ҳозирча маълум эмас.
“Мен бу вазиятни тушунмаяпман. Жанжал бутунлай бошқа нарсадан келиб чиққан бўлса керак ва улар бир вақтнинг ўзида бир ерда бўлишган”, дейди Гонолулу полиция департаменти лейтенанти.
Ҳозирда гумонланувчи қидирилаётгани маълум қилинган.
LiveБарчаси