ХТВ собиқ депутат Қобил Дусовни судга берди
Ўзбекистон
−
10 Сентябрь 2020 20800 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Халқ таълими вазирлиги фуқаро Қобил Дусовни судга берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик бу хабарларга муносабат билдириб, уни тасдиқлади.
“Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобил Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.
Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, Қобил Дусов аввал “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани кенгаши депутати бўлган. Дусов ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида аҳоли билан жанжаллашиши ортидан у партия сафидан четлаштирилган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь