ХТВ мактаблар қандай ҳолатда онлайн таълимга ўтишини маълум қилди
Жамият
−
03 Февраль 2022
15175Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг кеча, 2 февралдаги қарорига асосан 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилади.
Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълимга қайтиш юзасидан баъзи тушунтиришларни бериб ўтди.
Қайд этилишича, барча умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари талаб этилади.
Шунингдек, дарс машғулотлари амалдаги дарс жадвали асосида синф системасида ташкил этилади.
Мактаб маъмурияти вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, таълим жараёни иштирокчиларининг ниқоб тақиб юриши ҳамда ижтимоий масофани сақлашини қатьий назоратга олиши талаб этилади.
Шу билан биргаликда, умумтаълим мактабида касалланиш ҳолатлари кўпайган тақдирда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра бевосита ушбу мактабда анъанавий таълим жараёнини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиш мумкин.
LiveБарчаси