Христианми, яҳудийми, мусулмонми ҳар бир инсоннинг ҳаёти қадрлидир – Рим папаси
Олам
−
13 Ноябрь 2023
5659Рим папаси Франциск Ғазо секторидаги ярадорларга шошилинч ёрдам кўрсатиш ва анклав тинч аҳолисининг хавфсизлигини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда у Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида ўтказилган анъанавий якшанбалик ваъзи давомида айтиб ўтди.
“Мен жабр чекаётган барча фаластинликлар ва исроилликлар билан биргаман. Ушбу қоронғи даврда мен улар билан биргаман, улар учун чин дилдан ибодат қиламан. Қуроллар овози тинсин. Қурол ҳеч қачон тинчлик келтирмайди, можаролар тарқалмаслиги керак”, дейди Рим папаси.
У Ғазо секторидаги ярадорларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш, тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаш ва кўпроқ гуманитар ёрдам кўрсатиш зарурлигини билдирган.
Шунингдек, у гаровга олинганларни озод қилишга чақирган.
"Христианми, яҳудийми, мусулмонми ҳар бир инсоннинг ҳаёти Худо наздида муқаддас ва қадрлидир. Умидимизни йўқотмайлик: инсонийлик туйғуси қалб қаттиқлигидан устун бўлиши учун ибодат қилиб, тинимсиз меҳнат қилайлик", дейди папа Франциск.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғазо секторида ҳалок бўлганлар 11 минг 180 кишига етгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси