Рим папаси Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги шаҳар учун сулҳ сўради
Олам
−
12:37 1129 1 дақиқа
Рим папаси Лев XIV Россия Президенти Владимир Путинни Украинадаги Олешки шаҳрига гуманитар ёрдам етказиш ва тинч аҳолини хавфсиз эвакуация қилиш учун сулҳ эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда Ватикан матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Папа Лев XIV ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатлашган. Суҳбат давомида Рим папаси озиқ-овқат ва тиббий ёрдам етказиб бериш, шунингдек, шаҳарни тарк этишни истаган тинч аҳолини хавфсиз эвакуация қилиш имконини яратиш учун сулҳ тузишга чақирган.
Шунингдек, у Муқаддас тахтнинг мулоқот ва тинчликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.
Ватикан давлат котиби, кардинал Пьетро Паролиннинг айтишича, ташаббусни Папа қамал остидаги шаҳар аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида кўтарган. Унинг айтишича, шаҳарда қарийб 2 минг нафар тинч аҳоли гуманитар йўлаклар орқали хавфсиз жойга чиқиб кетиш имкониятига муҳтож.
Паролин, шунингдек, Путин Рим папасининг илтимосига ижобий жавоб беришидан умид билдирди. Унинг фикрича, Россия Президентининг суҳбатга рози бўлгани бу масалада ижобий натижага эришиш имконини бериши мумкин.
Маълумот учун, Папа Лев XIV ва Владимир Путин бундан аввал 2025 йил 4 июнь куни ҳам телефон орқали мулоқот қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь